Африкада сув устидан жанжал 42 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Африканинг ғарбида жойлашган Чад давлати шарқидаги Иготе минтақасида икки оила ўртасида сув қудуғи устидан жанжал келиб чиқди. Ушбу низо натижасида камида 42 киши ҳалок бўлди. Расмийларнинг маълумотларига кўра, яна 10 киши жароҳат олган.
Tchad Infos хабарига кўра, сув манбаи устидаги можаро тезда вилоятда қасос олиш ҳаракатлари циклига айланди.
Вазиятни ҳал қилиш учун Президент Маҳамат Идрисс Деби Итно минтақага юқори даражадаги миссия юборди, жумладан улар орасида Бош вазир ўринбосари Лиман Маҳамат ва Мудофаа вазири Иссака Малоуа Джамоус бор эди. Бош вазир ўринбосари бу воқеалар «одатий жамоалараро тўқнашувлар эмас, балки узоқ давом этган оилавий можаро» эканлигини таъкидлади.
Суд жараёнларидан ташқари, расмийлар томонлар ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилишди. Ҳукумат қўшни Судандаги беқарорлик туфайли кескинлик кучайиши мумкинлигидан хавотир билдирди, чунки у ердан Чаднинг шарқий вилоятларига қочқинлар келмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter