Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Alipay+ энди Octo-mobile иловасида: чет элда худди уйингиздаги каби тўлов қилинг

Alipay+ энди Octo-mobile иловасида: чет элда худди уйингиздаги каби тўлов қилинг

Octobank Осиё ва Европа бўйлаб тўловларни ўзбек сўмида амалга ошириш имкониятини яратди

Octobank биринчилардан бўлиб Хитойнинг машҳур Alipay+ тўлов хизматини ўзининг мобил иловаси интерфейсига интеграция қилди. Энди Octo-mobile фойдаланувчилари хориждаги харидлар учун тўловларни Ўзбекистондагидек осон — миллий валютада амалга оширишлари мумкин. Бу HUMO миллий тўлов тизимининг Alipay+ билан ҳамкорлиги туфайли амалга оширилди, натижада Ўзбекистон банклари учун трансчегаравий QR-тўловлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Европа ва Осиёда товарлар ва хизматларга тўлов қилиш учун битта ҳаракат кифоя: QR-кодни сканерланг. Хизмат барча асосий харажат тоифаларини — харидлар, овқатланиш, транспорт, туризм, кўнгилочар тадбирларни қамраб олади. Бунда маблағлар сўмда олинади ва конвертация автоматик равишда жорий курс бўйича амалга оширилади.

Octo-mobile иловасида Alipay+ жорий этилиши маҳаллий тўлов тизимлари орқали ўзбекистонликларнинг саёҳатлардаги кундалик тўловларини соддалаштиришга қаратилган.

«Alipay+ хизматининг Octo-mobile иловасига интеграциялашуви халқаро тўловларни оддий ва шаффоф жараёнга айлантиради. Бу тез, хавфсиз ва қулай. Хизмат, айниқса, чет элда тез-тез саёҳат қиладиган, ишлайдиган ёки ўқийдиган ўзбекистонликлар, шунингдек, чет элга саёҳат қиладиган сайёҳлар ва тадбиркорлар орасида айниқса талабгир бўлади», – деб хабар берди Octobank матбуот хизмати.

Alipay+ чет элда тўғри ишлашининг муҳим шарти: Octo-mobile иловасини дастлабки рўйхатдан ўтказиш маҳаллий телефон рақами билан Ўзбекистонда амалга оширилиши керак. Шунингдек, саёҳат қилишдан олдин фойдаланувчи транзакцияларга чекловлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Саёҳатларда ишонч ва хотиржамликни сақланг хорижда Octo-mobile орқали ўз уйингиздагидек тўлов қилинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг