Андижонда судя қамоққа олинди
Андижонда ҳакамлик суди судяси қамоққа олинди. У Андижон вилоятида истиқомат қилувчи икки фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Жанубий Кореяга мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилади. Ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 доллар «аванс» олган.
Аммо судя берган ваъдасининг устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пулининг бир қисмини қайтариб бераётган пайтида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди, дейилади хабарда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter