Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш тартиби белгиланди

Банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш режасига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 3924-сон билан 2026 йил 13 августда рўйхатга олинган.

Низом банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш режаси мазмуни ва уни янгилашга қўйиладиган талабларни белгилайди. Шунингдек, режани Марказий банкка тақдим этиш ва баҳолаш тартиби ҳам назарда тутилган.

Тиклаш режаси банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Банк ички аудит хизмати эса режанинг ишлаб чиқилиши, янгиланиши ва амалга оширилишини йилига камида бир марта мустақил баҳолайди.

Тиклаш режаси таркибига тиклаш режасини бошқаришга оид маълумотлар, стратегик таҳлил ва тиклаш кўрсаткичлари киритилади. Бундан ташқари, ҳужжатда тиклаш чора-тадбирлари, тиклаш сценарийлари, режа доирасида коммуникация қилиш тартиби ҳамда уни амалга оширишга қаратилган тайёргарлик чоралари белгиланган.

Банк тиклаш режасини ҳар йили янгилайди. Шу билан бирга, банкнинг ташкилий тузилмаси, фаолияти ёки молиявий аҳволида режага таъсир қилиши мумкин бўлган сезиларли ўзгаришлар юз берса, режа муддатидан олдин ҳам янгиланади.

Низомга кўра, банкларнинг тиклаш режалари мунтазам равишда кўриб чиқилиб, зарур ҳолларда янгиланиб борилади. Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг