Дон ва дуккакли дон экинлари етиштиришда етакчи вилоятлар эълон қилинди
Дон ва дуккакли дон экинлари етиштиришда қайси ҳудуд етакчи ҳудудлар эълон қилинди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 8,4 млн тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган дон ва дуккакли дон экинлари ҳажми қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 255 146 тонна
Андижон вилояти – 655 594 тонна
Бухоро вилояти – 632 399 тонна
Жиззах вилояти – 709 198 тонна
Қашқадарё вилояти – 880 946 тонна
Навоий вилояти – 285 428 тонна
Наманган вилояти – 629 974 тонна
Самарқанд вилояти – 859 133 тонна
Сурхондарё вилояти – 826 549 тонна
Сирдарё вилояти – 534 560 тонна
Тошкент вилояти – 603 807 тонна
Фарғона вилояти – 956 263 тонна
Хоразм вилояти – 577 818 тонна.
Аввал 9 ойда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилгани маълум қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter