Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида республиканинг қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Қоидабузарлар томонидан етказилган умумий зарар 4,1 млрд сўмдан ошди.
Хусусан, энг йирик талон-торожлик ҳолатлари қуйидагича:
Сирдарё туманида «D.I.» фермер хўжалиги масъуллари ҳудуддаги сув насосларининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиш орқали 1,7 млрд сўмлик энергияни ўғирлаган.
Ўртачирчиқ туманида «R.A.» хусусий корхонаси сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлатга 1,1 млрд сўмлик зарар етказган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳудудларда ҳам ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган:
Асака туманида ЯТТ «S.R.» савдо дўконида — 319,7 млн сўм;
Андижон туманида фуқаро А.З. умумий овқатланиш шохобчасида — 300,1 млн сўм;
Янгийўл туманида «O.R.» МЧЖ раҳбари сув насосини тармоққа тўғридан-тўғри улаб — 299,9 млн сўм;
Олмазор туманида «M.T.» МЧЖ биносидаги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб — 278,6 млн сўм;
Термиз туманида ЯТТ «K.O.» савдо дўконида — 119,7 млн сўм;
Зомин туманида фуқаро Т.Ш. ўз хонадонида — 115,5 млн сўм.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter