Энди паспортсиз TikTokка кириб бўлмайди
Ҳаммамизга маълумки, ҳозирги кунда ёшларнинг ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари берилиб кетиши катта муаммога айланган. Шунинг учун Ню-Йорк шаҳрида бунга қарши қатъий чора кўришга қарор қилишди. Келаётган январ ойиdan бошлаб у ерда яшовчилар TikTok ва шунга ўхшаш платформалардан фойдаланиш учун ўз ёшини паспорт орқали мажбурий тасдиқлаши шарт бўлади.
Агар фойдаланувчилар 18 ёшга тўлмаган бўлса, уларга одамни ўзига боғлаб қўядиган махсус лента ўрнига оддий лента кўрсатилади. Иккинчидан, тунги соат 12 дан тонгги 6 гача ҳеч қандай билдиришнома келиб безовта қилмайди. Бу ёшларнинг тунда телефонга термилиб ўтирмасдан хотиржам ухлаши ва соғлиғини асраши учун жуда фойдали қадамдир.
Мутахассисларнинг фикрича, бу тажриба кейинчалик бошқа давлатларда ҳам оммалашиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter