Энди тишларни тўлиқ тиклаш мумкин бўлади
Жанубий Корея олимлари тишларни тикловчи пластир яратишди.
Микроигнали пластир Tideglusib дори воситасини милкка етказади. Дори тиш илдиз ҳужайраларини рағбатлантириб, эмалнинг тикланишига ва янги тиш тўқималарининг шаклланишига сабабчи бўлади.
Пластир милкка кунига тахминан 20 дақиқага қўйилади. Ҳайвонларда ўтказилган синовларда шикастланган тиш тўқималари жарроҳлик аралашувисиз тикланиши қайд этилди.
Янги усулда тишларни даволаш 2026 йилдан кейин бошланиши кутилмоқда. Битта тишни даволаш (тиклаш) тахминан 300 долларга тушиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter