Энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилган?
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида мамлакат бўйича ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ рўйхатдан ўтган. Энг кўп никоҳлар Самарқанд вилоятида — 21,2 мингта, Фарғона (19,4 минг), Қашқадарё (17,7 минг) ва Тошкент шаҳрида (16,9 минг) кузатилган. Энг кам кўрсаткичлар Сирдарё (4,5 минг) ва Навоий (5,5 минг) вилоятларида қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида ФҲДЁ органларида Ўзбекистон бўйича 177 мингта никоҳ рўйхатдан ўтказилган. Энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида — 21,2 мингта.
Маълумотларга кўра, ҳудудлар кесимида никоҳлар сони қуйидагича тақсимланди:
Самарқанд вилояти — 21,2 мингта;
Фарғона вилояти — 19,4 мингта;
Қашқадарё вилояти — 17,7 мингта;
Тошкент шаҳри — 16,9 мингта;
Андижон вилояти — 14,9 мингта;
Сурхондарё вилояти — 14,0 мингта;
Наманган вилояти — 13,8 мингта;
Тошкент вилояти — 13,4 мингта;
Бухоро вилояти — 9,8 мингта;
Хоразм вилояти — 9,5 мингта;
Қорақалпоғистон Республикаси — 8,7 мингта;
Жиззах вилояти — 7,6 мингта;
Навоий вилояти — 5,5 мингта;
Сирдарё вилояти — 4,5 мингта.
Умуман, Самарқанд вилояти ҳиссаси жами 177 мингта никоҳнинг тахминан 12 фоизини ташкил этади. Рўйхатда кейинги ўринларни Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари эгаллаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter