Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрини ўлдириш учун одам ёллаган аёл: Намангандаги сирли «қотиллик» тафсилотлари

Эрини ўлдириш учун одам ёллаган аёл: Намангандаги сирли «қотиллик» тафсилотлари

Фото: Наманган ИИБ.

Наманганда эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл ушланди. У мазкур ишни жазмани билан режалаштирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ эълон қилган видеохабарда айтилади

Жорий йилнинг 4 март куни Давлатобод туманида яшовчи аёл ўзининг жазмани билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган турмуш ўртоғини нотаниш шахс орқали 6000 АҚШ доллари эвазига ўлдиришни режалаштираётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинган.

Шундан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилиб, буюртмачилар Telegram орқали шартли қотил билан суҳбатлашиб, шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғини Cobalt автомашинасида ёлғиз юришини, Андижон-Наманган йўлидаги овлоқ жойида ўлдириб, автомашинасини ёқиб юбориш кераклигини ҳамда эвазига 6000 АҚШ доллари беришларини айтадилар.

Дарҳол тадбир иштирокчилари томонидан жабрланувчининг ўлдирилганлиги акс этган қотиллик жинояти саҳналаштирилади ва шартли қотил ушбу ҳолатни видеотасвирга олиб, буюртмачи аёл ва унинг жазманига видеотасвирни кўрсатади.

Буюртмачилар келишилган пул маблағидан 5500 АҚШ долларини шартли қотилга бераётган вақтларида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинадилар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 25 орқали 97-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Жиноят-протсессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг