Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрта никоҳни тарғиб қилганлар жаримага тортилиши мумкин

Эрта никоҳни тарғиб қилганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонованинг Сенат ялпи мажлисида маълум қилишича, тегишли қонун лойиҳасида эрта никоҳ билан боғлиқ жазо чораларини кучайтириш назарда тутилган.

Хусусан, вояга етмаганлар билан никоҳни биринчи марта тарғиб қилган шахсга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўллаш таклиф этилмоқда.

Ҳозирги қонунчиликда вояга етмаганни эрга бериш ёки уйлантириш билан боғлиқ ҳолатлар учун ота-она, вояга етмаган билан турмуш қурган шахс ҳамда бундай никоҳга оид диний маросимни ўтказган шахсларга нисбатан жавобгарлик мавжуд.

Қўмита маълумотига кўра, хотин-қизлар фаолларидан олинган хабарлар асосида ўтган даврда 348 та эрта никоҳнинг олди олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг