Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бошланади

Эртага Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бошланади

Эртага Фарғона шаҳрида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бошланади.

Икки кун давом этадиган анжуманда Марказий Осиё, МДҲ, Осиё, Европа ва Америка мамлакатларидан 300 дан ортиқ иштирокчи келади.

Форумнинг асосий мақсади мулоқот, ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ҳамда Фарғона водийсини ривожлантириш учун доимий платформа яратишдан иборат.

Тадбир Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Прогрессив ислоҳотлар маркази, ЕХҲТ, Тинчликни барпо этиш хаби ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар ҳамкорлигида, шунингдек, БМТ ва ЕИ кўмагида ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг