Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада гиёҳванд моддалар контрабандачиси ушланди

Фарғонада гиёҳванд моддалар контрабандачиси ушланди

Фото: Хавфсизлик

Контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. 

​Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси ҳамда контрабандасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

​Тадбирда Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган Фарғона туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Дамас» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида 2 кг 40 гр «гашиш» моддаси ва 5600 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди.

​Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, мазкур шахс Қирғизистон Республикасидаги жиноий шеригидан олган гиёҳвандлик воситаларини Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

​Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246, 251-1 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб,«қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг