Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фуқароларнинг номига яширинча кредит расмийлаштирган банкирлар аниқланди

Фуқароларнинг номига яширинча кредит расмийлаштирган банкирлар аниқланди

Фото: Xabar.uz

Фарғона вилоятида фуқароларнинг номига микроқарз расмийлаштириб ўзлаштириш ҳолати фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда ҳудудий тижорат банки Тошлоқ филиали ходимлари фуқаро Р.И. ва бошқаларнинг хабарисиз фуқаролик паспорти ва бошқа ҳужжатларини қўлга киритиб, уларнинг номидан ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида микроқарз шартномалари расмийлаштирган. Натижада жами 170 млн сўмни ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда қўлга киритганликлари аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг