Ҳайдовчига қўполлик қилган ИИББ ходимларига текширув тайинланди
Ижтимоий тармоқда Ички ишлар органлари ходимлари ҳайдовчи ўртасидаги зиддият видеоси тарқалди.
Маълум бўлишича, Жорий йилнинг 2 август куни, соат 21:30ларда, Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳудудида тунги хизматни ўтаётган ИИО ходимлари ва «Дамас» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси, фуқаро А.Ш. ўртасида низоли ҳолат юзага келган.
Жараёнда, фуқарога тегишли транспорт воситасининг кузов ҳамда ойналарига, ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи ёзувлар (реклама тасвирлари) туширилгани сабабли маъмурий баённома тузилган.
Фуқаро билан мулоқот вақтида, айрим ходимлар томонидан қўполликка йўл қўйилган. Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратга олиниб, белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланган.
Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси, ҳар қандай ҳолатда ИИО ходимларини, фуқаролар билан муомала қилишда, қонунийлик принципларига қатъий риоя қилишга чақирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter