Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайвонга шафқатсиз муносабатда бўлган фуқаро маҳкамага тортилди

Ҳайвонга шафқатсиз муносабатда бўлган фуқаро маҳкамага тортилди

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Бўстонлиқ туманида ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабат акс этган видео юзасидан расмий муносабат билдирди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълум қилинишича, ўтказилган мониторинг ва дастлабки суриштирувлар давомида воқеа 2025 йил декабр ойида Бўстонлиқ тумани «Янгиқўрғон» маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида содир бўлгани аниқланган.

Шу билан бирга, жорий йил ва ўтган давр мобайнида ички ишлар органларига ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмагани қайд этилди.

Видеода акс этган шахс 1993 йилда туғилган М.Ш. экани аниқланган. Унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозирда тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.

Мазкур ҳолат бўйича жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг