Ўзбекистонда илмий даража олишдаги айрим тартиблар бекор қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
-
чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
-
Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
-
диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
-
ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
-
диссертация авторефератини чоп этиш;
-
диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
-
Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
-
ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
-
таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
Бунда илмий даража тўғрисидаги ҳужжат унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади.
2027 йил 1 январга қадар Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган ва диссертация ҳимоясини ўтказган изланувчиларга илмий даражалар мазкур Фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter