Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инглиз тилидаги «Ўткан кунлар»ни электрон шаклга берухсат ўтказган фуқаро жаримага тортилди

Инглиз тилидаги «Ўткан кунлар»ни электрон шаклга берухсат ўтказган фуқаро жаримага тортилди

Таржимон ва шарқшунос олим Марк Резе адлия идораларига унинг 15 йил давомида инглиз тилига таржима қилган «Bygone Days» («Ўткан кунлар») асари рухсатсиз электрон шаклда тарқалгани ҳақида мурожаат қилган.

Адлия вазирлиги олиб борган ўрганишларда ушбу асар Марк Ризедан рухсат олинмасдан, ҳеч қандай шартномасиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети масъул ходими томонидан тўлиқ ҳолда электрон шаклга ўтказилгани ва unilibrary.uz тизимига жойлангани аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, судга юборилди. Суд қарорига кўра, масъул ходимга 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима белгиланди ҳамда асарнинг электрон нусхаси unilibrary.uz тизимидан ўчирилди.

Шунингдек, келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида университетда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга риоя қилиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, таржимон Марк Реесега «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, зарарни қоплаш учун ҳуқуқбузардан БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг