Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий йилда эрта турмуш билан боғлиқ 150 дан ортиқ ҳолат аниқланган

Жорий йилда эрта турмуш билан боғлиқ 150 дан ортиқ ҳолат аниқланган

2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда 15-17 ёшли вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш билан боғлиқ 155 та ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Вазирнинг қўшимча қилишича, мамлакатда қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари ҳамон қайд этилмоқда.

Худаяров Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда ёшлар, айниқса, қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш масаласини танқид қилганини таъкидлади.

«Йиғилишда аёлларнинг туғилиш ўртасидаги зарур интервалга риоя қилмасдан, календар йили давомида икки марта ҳомиладор бўлиш ҳолатлари ҳам муҳокама қилинди. Бу заифлашган ва касал болаларнинг туғилишига олиб келади.

Президентимиз бундай ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом авлод туғилишини таъминлашда маҳаллий тиббиёт ходимлари маҳалла қўмиталари, хотин-қизлар қўмиталари, диний идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ўз зиммасига юклатилган вазифаларга янада масъулият билан ёндашиши зарурлигини таъкидлади», – дейди вазир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бу борада тарғибот тадбирлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Манба: youtube.com

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг