Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келаси йил деҳқон ва фермерларга 2,2 трлн сўмлик субсидия ажратилган

Келаси йил деҳқон ва фермерларга 2,2 трлн сўмлик субсидия ажратилган

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга ошириб борилаётганини таъкидлаб, бундан кейин ҳам соҳага қанча маблағ керак бўлса, топиб берилишини билдирди.

«Лекин бу маблағлар ўз вақтида эгасига етиб бориши ва ҳосилдорликни янада оширишга хизмат қилиши учун очиқ ва шаффоф тизим бўлиши керак», – деди Президент.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигидаги субсидиялар шу пайтгача 6 та вазирлик томонидан ажратилаётган эди. Шу боис, барча субсидиялар бўйича молиявий хизматларни бир жойда кўрсатадиган Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилди.

Агентлик томонидан келаси йил деҳқон ва фермерларга 2 триллион 200 миллиард сўмлик субсидия берилади. Бунда субсидия ажратиш жараёни ҳозирги 4 босқичдан 2 босқичга, уни олишга кетадиган вақт эса 1 ойдан 15 кунга қисқаради. Энг муҳими, ҳар бир субсидия фермерларга маъқул бўладиган шартларда, уларга маблағ энг зарур пайтда бериладиган тизимга ўтилади.

Кейинги йилдан сув насосига сарфланган электр энергияси учун субсидиялар мева-сабзавот, мойли экин, картошка ва озуқа экинлари етиштирувчи фермерларга ҳам ажратилиши эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг