Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Меҳрга тўла маскан

Меҳрга тўла маскан

Бухоро шаҳрининг “Дилкушо” маҳалласида замонавий кўринишга эга, янги маскан — хусусий болалар боғчаси иш бошлади.

Мазкур муассаса маҳаллий тадбиркор Шахноза Муродова томонидан Микрокредитбанкнинг молиявий кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришга доир қарори асосида банк томонидан ушбу лойиҳа учун 300 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган бўлиб, маблағлар боғчани замонавий жиҳозлашга йўналтирилган.

2025-йил сентябр ойида ишга тушган 50 ўринли боғчада бугун 25 нафарга яқин болажон тарбияланмоқда. Боғчада болаларнинг соғлом ва ҳар томонлама ривожланиши учун барча шарт-шароит яратилган.

Айниқса, ясли ёшидаги болажонлар учун ҳам алоҳида тарбиячилар ажратилгани, ота-оналарнинг бу масканга бўлган ишончи ортаётганидан далолатдир.

Микрокредитбанк таълим-тарбия масканларини ривожлантиришга ҳисса қўша оладиган тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашда давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг