Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оташкесимга эришилгандан буён Исроил Ғазода камида 700 кишини ўлдирди

Оташкесимга эришилгандан буён Исроил Ғазода камида 700 кишини ўлдирди

Фото: Reuters

Якшанба куни Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ғазо сектори шимолида камида 4 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълум қилди.

Тиббиёт ходимларига кўра, зарба Ғазо шаҳридаги Жаффа кўчаси, Дарраж маҳалласи яқинида тўпланган одамлар гуруҳига берилган. Ҳодиса оқибатида яна бир неча киши жароҳат олган.

Исроил ҳарбийлари эса баёнотида бу ҳужум «қўшинларга таҳдид солган қуролли гуруҳ аъзоларига қарши» амалга оширилганини билдирди.

Маълум қилинишича, ўтган йил октябрда эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳозиргача бир неча бор бузилган. Томонлар ўзаро айбловлар билдирмоқда.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сулҳ бошланганидан бери Исроил ўқ узишлари оқибатида камида 700 киши ҳалок бўлган. Исроил эса шу даврда 4 нафар ҳарбийи ҳалок бўлганини маълум қилган.

Айни пайтда, ҲАМАС делегацияси Қоҳирада Миср, Қатар ва Туркия воситачилари билан музокаралар ўтказган. Гуруҳ қуролсизланиш масаласини фақат Исроил Ғазодан тўлиқ чиқиб кетиши кафолати билан муҳокама қилишини билдирган.

Экспертлар фикрича, қуролсизланиш масаласи ҳозирча музокаралардаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг