Ўзбекистон август ойида 2 тонна олтин сотиб олган – WGC

Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотларида келтирилишича, 2025 йил август ойида халқаро марказий банклар жами 15 тонна олтин сотиб олди. Бу март-июн ойларидаги ўртача кўрсаткичларга яқин бўлиб, июль ойидаги танаффусдан кейин қайта фаол харидларга қайтилганини англатади.
«Олтин нархининг жорий йилдаги рекорд даражадаги ўсиши баъзи марказий банклар харидини чеклаётган бўлиши мумкин. Аммо бу пасайиш «олтинга қизиқиш сўнаётгани»ни англатмайди – аксинча, кўплаб давлатлар ўз захираларидаги олтин улушини ошириш ниятида», – дейилади WGC ҳисоботида.
Август ойида олтин хариди бўйича энг фаол бўлган марказий банклар – Қозоғистон (8 т) ва Болгария, Туркия, Хитой, Ўзбекистон, Чехия ҳамда Гана давлатлари (2 т) Марказий банклари бўлган.
Ҳисобот ойида фақат Россия (–3 т) ва Индонезия (–2 т) олтин сотган.
Ўзбекистон умумий захираларини 366 тоннага етказган бўлса-да, 2024 йил охирига нисбатан 17 тонна камайиш қайд этилган.
«Бу шундан далолат берадики, Ўзбекистон марказий банки жаҳон бозоридаги олтин нархи рекорд даражада бўлган пайтда сотиш ва сотиб олишни тактик равишда мувофиқлаштирмоқда — яъни олтинни «фойдали актив» сифатида фаол бошқармоқда», – дейилади ҳисоботда.
Манба: gold.org
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter