Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти». Тошкентда покистонлик ёзувчининг китоб тақдимоти бўлиб ўтди

«Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти». Тошкентда покистонлик ёзувчининг китоб тақдимоти бўлиб ўтди

11 декабрь, пайшанба куни Тошкент шаҳрида Покистоннинг «Daily Ittehad» газетаси мухбири, журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Урду тилида ёзилган ушбу асар Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган Учинчи Ренессанс ғоясининг мазмун-моҳиятини бадиий-публицистик руҳда очиб беради.

Мазкур асар ҳозирда «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» номи билан ўзбек тилида ҳам нашр этилди.

Асарнинг тақдимотига бир қатор нуфузли шахслар жумладан, Покистон Президентининг Ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби М.Соланги, Бош вазирининг савдо масалалари бўйича координатори Р.Иҳсан, Покистон телерадиокомпаниясининг Янгиликлар бўлими катта муҳаррири, сиёсий таҳлилчиси Х.Фархана ва бир қатор мартабали шахслар ташриф буюришди.

Қайд этилишича, китобга Покистон Бош вазири сўз боши ёзиб, унда Ўзбекистон тажрибаси Покистонни ҳам келгусида буюк янгиланишларга, хайрли интилишларга илҳомлантиришига ишонч билдиришини маълум қилади.

«Унга сўзбошини Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ёзгани эса давлатларимиз раҳбарлари ва халқларимиз ўртасидаги ишонч ва яқин дўстликнинг ёрқин рамзидир», – деб ёзади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Муаллиф ўз асарида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғоясини юксак баҳолайди.

Асарда, жумладан, Ўзбекистон миллий давлатчилик ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига оид қатор мисоллар келтирилади.

Покистонлик сиёсатчи ва илмий экспертларнинг фикрича, ушбу асар ва унда кўтарилган фикр ва талқинлар нафақат Покистонда, балки Европа ва бошқа мамлакатларда ҳам юқори баҳоланмоқда.

Маълумот учун, китоб муаллифи Муҳаммад Аббос Хон «Daily Ittehad» газетаси таҳририятининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларидаги махсус мухбири ҳисобланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг