Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Афғонистон дори-дармон савдосини 500 млн долларга етказмоқчи

Ўзбекистон ва Афғонистон дори-дармон савдосини 500 млн долларга етказмоқчи

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қобул шаҳрига хизмат сафари доирасида Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлиги юқори экани, шу асосда икки томонлама фармацевтика савдосини 500 млн АҚШ долларига етказиш устувор мақсад сифатида белгиланган.

Мазкур мақсадга эришиш учун қўшма оператив ишчи гуруҳ ташкил этиш зарурлиги таъкидланиб, жумладан, Афғонистонда GDP (Good Distribution Practice) стандартлари асосида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда йирик дистрибьюторлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш каби таклифлар илгари сурилди.

Томонлар техник ишчи гуруҳ тузиш, ахборот алмашувини кучайтириш ҳамда яқин истиқболда икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувларни имзолаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг