Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Беларус экспертлари экологик экспертиза соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Беларус экспертлари экологик экспертиза соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси марказида Беларус Республикаси Табиат ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш Республика маркази делегацияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур Меморандум икки давлат ўртасида экология соҳасидаги илмий-амалий алоқаларни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини юксалтиришга қаратилган. Меморандумнинг асосий йўналишлари:

- Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, давлат экологик экспертизаси жараёнларини такомиллаштириш ва замонавий илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш.

- Ўзбекистон ва Беларус экспертлари учун қўшма семинарлар, малака ошириш курслари ва илмий-амалий форумларни ўтказиш орқали тажриба алмашишни кучайтириш.

- Экологик экспертиза жараёнларида рақамли маълумотлар базаси, онлайн таҳлил тизимлари ва инновацион усулларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш.

- Икки мамлакат олимлари ва мутахассислари ўртасида илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида қўшма тадқиқотларни амалга ошириш..

- Ҳамкорликда экологик нормалар ва қоидалар, стандартлар, услубий ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш

- Экологик экспертиза ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташаббуслар доирасида биргаликда иштирок этиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг