Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 3 ойда 447,9 трлн сўмга етди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 3 ойда 447,9 трлн сўмга етди

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–март ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти жорий нархларда 447,9 триллион сўмни ташкил этди.

ЯИМнинг реал ўсиш суръати 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизни кўрсатди. Бу иқтисодиётда барқарор динамика сақланаётганини кўрсатади.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 94,5 триллион сўмни ташкил этди. Пойтахтда ўсиш суръати 13 фоизга етгани қайд этилди.

Навоий вилояти 52,6 триллион сўмлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда бўлди. Бу ҳудудда ўсиш суръати 6,1 фоизни ташкил этди.

Тошкент вилоятида ЯҲМ 43,2 триллион сўмга етди, ўсиш 7,6 фоизни кўрсатди. Самарқанд вилоятида эса 27,6 триллион сўмлик ҳажм ва 9,6 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Фарғона вилояти 24,4 триллион сўм (+10,4 фоиз), Андижон вилояти 22,7 триллион сўм (+8,6 фоиз) ва Қашқадарё вилояти 19,5 триллион сўм (+7,7 фоиз) кўрсаткичлар билан ўрта гуруҳни шакллантирди.

Қорақалпоғистон Республикасида ЯҲМ 12,5 триллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 12,9 фоизга етди. Бу энг юқори ўсишлардан бири сифатида қайд этилди.

Хоразм вилоятида 14,3 триллион сўм (+10,6 фоиз), Сурхондарё вилоятида 13,4 триллион сўм (+9,1 фоиз), Жиззах вилоятида 11,1 триллион сўм (+7,7 фоиз) кўрсаткичлар қайд этилди. Сирдарё вилояти эса 7,8 триллион сўмлик ҳажм билан рўйхатни якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг