Ўзбекистонда электромобил савдоси ойлик рекордини янгилади
Сентябрь ойида енгил автомобиллар савдоси 84,6 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 6,4 фоизга камайди.
Энг катта пасайиш Сурхондарё ва Навоий вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди. Сирдарё ва Тошкент вилоятларида эса савдо ҳажми бироз ўсган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистондаги автомобиль бозори динамикаси бўйича янгиланган таҳлилида қайд этилишича, ўтган ойда 7,8 минг дона электромобил сотилиб, август ойига нисбатан 21,6 фоизга кўпроқни ташкил қилган. Бу рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади.
Жорий йилнинг 3-чорагида сотилган енгил электромобиллар сони 20,7 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсган.
Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter