Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда етти ойда 29 мингдан ортиқ никоҳ бекор қилинди

Ўзбекистонда етти ойда 29 мингдан ортиқ никоҳ бекор қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки етти ойида 29 минг 353 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 470 та ёки 5 фоизга кўп.

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Унинг айтишича, айни пайтда мамлакатда 10 миллион 505 мингдан ортиқ оила мавжуд. Жорий йилнинг етти ойида 115 минг 879 та янги никоҳ қайд этилган.

Шу билан бирга, ажримлар ўсиш суръати йил бошига нисбатан пасайган. Хусусан, январда бу кўрсаткич 11 фоизни ташкил этган бўлса, июль ойига келиб 5 фоизга тушган.

Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда ажримлар сони ошган, Наманган ва Андижонда эса камайиш кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг