Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек тадбиркор PUMA брендидан рухсатсиз фойдалангани учун 40 млн сўм жаримага тортилди

Ўзбек тадбиркор PUMA брендидан рухсатсиз фойдалангани учун 40 млн сўм жаримага тортилди

© Google

Адлия органлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида «P.B.» МЧЖ томонидан Германияга тегишли «PUMA» товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани аниқланди. Тадбиркорлик субъекти контрафакт маҳсулотларни ушбу бренд остида сотувга қўйгани тасдиқланди.

Натижада корхонага 40 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди. Шунингдек, «PUMA» товар белгисига оид ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни дарҳол тўхтатиш юзасидан талаб қўйилди.

Адлия вазирлиги маълумотида айтилишича, интеллектуал мулк соҳасини ҳимоя қилишга қаратилган ўрганишлар давомида брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланишда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг