Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги никоҳлар камайиб, ажримлар сони ортмоқда

Ўзбекистонда янги никоҳлар камайиб, ажримлар сони ортмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 42,3 минг бирликни ташкил этди. Ҳар минг аҳолига нисбатан никоҳ коэффициенти 4,5 промилле бўлди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мингтага камайган.

Шу билан бирга, никоҳдан ажралишлар сони 12,7 минг бирликка етди. Ажралиш коэффициенти ҳар минг аҳолига 1,3 промилле бўлди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 мингтага кўп дегани.

Сўнгги йиллар динамикаси ҳам шунга ўхшаш тенденцияни кўрсатмоқда. Жумладан, 2022 йилда никоҳлар 57,9 минг бўлган бўлса, 2023 йилда 49,5 минг, 2024 йилда 48,6 минг ва 2025 йилда 43,8 мингга тушган. 2026 йилда эса бу кўрсаткич 42,3 мингни ташкил этди.

2026 йилда қайд этилган никоҳларнинг 20,2 мингтаси ёки 47,7 фоизи шаҳар жойларга тўғри келади. Қишлоқ жойларда эса 22,1 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, бу 52,3 фоизни ташкил этади.

Ажралишлар бўйича эса аксинча ҳолат кузатилмоқда. Жами 12,7 минг ажралишнинг 7,6 мингтаси ёки 59,4 фоизи шаҳарларда қайд этилган. Қишлоқ жойларда бу кўрсаткич 5,1 мингта ёки 40,6 фоизни ташкил қилди.

Сўнгги йилларда никоҳлар сони изчил камайиб бораётгани кузатилмоқда. Айни пайтда ажралишлар сонида маълум даражада ўсиш бор. Масалан, 2022 йилда ажралишлар 12,2 минг бўлган бўлса, 2023 йилда 13,0 минг, 2024 ва 2025 йилларда 11,5 минг атрофида бўлган, 2026 йилда эса 12,7 мингга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг