Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари келмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 287,7 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 190,3 минг нафарга ёки қарийб 3 баробарга ошган.
Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Афғонистон — 267 879 нафар
Тожикистон — 14 648 нафар
Туркманистон — 2 235 нафар
Россия — 585 нафар
Туркия — 392 нафар
Қозоғистон — 373 нафар
Бошқа давлатлар — 1 635 нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter