Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик футбол мутахассислари илк бор ФИФА қўмитасига тайинланди

Ўзбекистонлик футбол мутахассислари илк бор ФИФА қўмитасига тайинланди

Фото: iStock.

Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди. 

Сўнгги пайтлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Юртимиз 2024 йилда илк бор ФИФА миқёсидаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилган бўлса, 2027 йилга келиб ёшлар ўртасидаги Мундиалга мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. 

ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee)— футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади. 

Қўмита VAR, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради. ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоҳаннес Ҳолзмуюллер раҳбарлик қилади. 

Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг