Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА The Best мукофотларини топширди

ФИФА The Best мукофотларини топширди

Фото: ФИФА

Қатар пойтахти Доҳада ФИФА The Best мукофотларини топшириш маросимини ўтказди.

Усмон Дембеле (Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» яримҳимоячиси) 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бунгача унга France Football нашри «Олтин тўп» мукофотини топширганди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «ПСЖ» Франция чемпионати, Кубоги, Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонди, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.

Энг яхши мураббий номинациясида Луис Энрике («ПСЖ») ғолиб бўлди.

Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/«Манчестер Сити» ва Италия) йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясини қўлга киритди.

Тарихда илк бор Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган «ПСЖ»нинг 5 футболчиси ФИФАнинг 2025 йилги рамзий терма жамоасига киритилди.

Йил жамоаси: Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/«Манчестер Сити»), Ашраф Ҳакими, Виллиан Пачо (иккаласи ҳам «ПСЖ»), Виржил ван Дейк («Ливерпул»), Нуну Мендеш («ПСЖ»), Коул Палмер («Челси»), Жуд Беллингэм («Реал»), Витиня («ПСЖ»), Педри, Ламин Ямал (иккаласи ҳам «Барселона»), Усмон Дембеле («ПСЖ»).

Аргентиналик Сантяго Монтиэл ўтган мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилиб, унга Пушкаш мукофоти топширилди.

The Best мукофоти ғолибларини танлашда 2024 йил 11 августдан 2025 йил 2 августгача бўлган даврдаги ўйинлар ҳисобга олинган. Ғолиблар терма жамоа сардорлари ва мураббийлари, мухлислар ва ОАВ вакиллари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг