Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2026: Ўзбекистон терма жамоаси қанча ишлаб топ(а)ди?

ЖЧ-2026: Ўзбекистон терма жамоаси қанча ишлаб топ(а)ди?

ФИФА Кенгаши 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган ФИФА Жаҳон чемпионати (FIFA World Cup 2026™) учун рекорд даражадаги молиявий пакетни тасдиқлади. Унга кўра, турнирда иштирок этувчи мамлакатлар федерацияларига жами 727 миллион АҚШ доллари ажратилади. Бу кўрсаткич Қатар–2022 чемпионатига нисбатан 50 фоизга кўп.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққанини ҳисобга олиб, қуйида миллий терма жамоамизнинг қанча маблағ ишлаб олишини кўриб чиқиш мумкин.

Демак, ФИФА қарорларига кўра, Жаҳон чемпионатига йўл олган ҳар бир терма жамоа кафолатланган тарзда камида 10,5 миллион доллар олади. Бу сумма қуйидагилардан иборат:

  • 9 миллион доллар — гуруҳ босқичида (33–48-ўринлар) иштирок учун мукофот пули
  • 1,5 миллион доллар — тайёргарлик харажатларини қоплаш учун

Демак, Ўзбекистон терма жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига чиққани учун мамлакат футбол тизимига камида 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри кириб келади.

Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, юқори босқичларга чиқса, олинадиган маблағлар сезиларли даражада ортади:

  • Чорак финалга чиқса (5–8-ўринлар) — 19 миллион доллар
  • Ярим финалга чиқса:
    • 4-ўрин — 27 миллион доллар
    • 3-ўрин — 29 миллион доллар
  • Финалга чиқса:
    • Вице-чемпион — 33 миллион доллар
    • Жаҳон чемпиони — 50 миллион доллар

«Жаҳон чемпионати - 2026 жаҳон футбол ҳамжамиятига қўшадиган молиявий ҳиссаси нуқтаи назаридан оламшумул воқеа бўлади», - дейди ФИФА президенти Жанни Инфантино. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг