Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖЧ-2026 иштирокчилари камида 10 млн доллардан олади

ЖЧ-2026 иштирокчилари камида 10 млн доллардан олади

Фото: Stadion.uz

2026 йилги Жаҳон чемпионати соврин жамғармаси тарихдаги энг катта кўрсаткич саналади. ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати соврин жамғармасининг Қатарда бўлиб ўтган аввалги турнирга нисбатан 50 фоизга ошганини эълон қилди

Доҳада бўлиб ўтган ФИФА Кенгаши йиғилишидан сўнг, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш натижасида ташкилот аъзо давлатлари ўртасида рекорд даражадаги 727 миллион доллар тақсимланиши эълон қилинди.

Ушбу маблағнинг 655 миллион доллари иштирокчи давлатлар ўртасида тақсимланади. 

Ғолиб жамоа 50 миллион доллар, иккинчи ўрин эгалари 33 миллион доллар, учинчи ўрин эгалари 29 миллион доллар, тўртинчи ўрин эгалари 27 миллион доллар, бешинчи-саккизинчи ўрин эгалари 19 миллион доллар, 9-16-ўрин эгалари 15 миллион доллар, 17-32-ўрин эгалари 11 миллион доллар ва 33-48-ўрин эгалари 9 миллион доллар олади. 

Бундан ташқари, ҳар бир саралаш босқичидан ўтган жамоа турнирга тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар олади. Бу шуни англатадики, барча жамоаларга 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этгани учун камида 10,5 миллион доллар кафолатланади. 

2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Аргентина 42 миллион доллар олганди. 

Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг