Ўзбекистонлик тадбиркор Евроиттифоқ санкциясига тушди
Жорий йилнинг 23 октябрида эълон қилинган Евроиттифоқнинг 19-санкциялар пакетига ўзбекистонлик тадбиркор Рустам Мўминовни ҳам киритилди. У Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаётган бўлиши мумкин.
Халқаро манбаларда маълум қилинишича, Ўзбекистон, Россия ва Буюк Британия фуқаролигига эга бўлган 60 ёшли Рустам Муминов Фарғонада жойлашган «Фарғона кимё заводи» устидан назорат ўрнатган шахс сифатида кўрсатилмоқда. Ушбу корхона Россиянинг ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган стратегик корхоналарига асосий хомашёни – корхоналарига пахта целлюлозаси (cotton pulp) етказиб бергани айтилмоқда.
Манбаларга кўра, «Фарғона кимё заводи» Россиянинг икки йирик корхонаси – Пермь порох заводи ҳамда Қозон давлат порох заводига пахта целлюлозаси етказиб берган.
Таъкидланишича, Рустам Мўминов Россиянинг ҳарбий-саноат салоҳиятини қўллаб-қувватлашда хомашё етказиб бериш орқали стратегиявий қурол ишлаб чиқариш корхоналарига ёрдам бермоқда ҳамда рус армияси учун ўқ-дори ва ҳарбий материаллар ишлаб чиқаришга ҳисса қўшмоқда.
Бу эса уни халқаро даражада Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган шахс сифатида кўрсатади.
Маълумот учун, пахта целлюлозаси – порох ишлаб чиқаришда энг муҳим хомашёлардан бири ҳисобланади. Россиянинг мазкур корхоналари эса ҳарбий саноат комплексига хизмат қилади ва қурол-яроғ, ўқ-дори ҳамда артиллерия материаллари ишлаб чиқаришда иштирок этади.
Шу сабаб, Фарғонадаги мазкур корхонанинг бу етказиб беришлари Россия Қуролли Кучларининг ҳарбий имкониятларини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter