Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар Франция узумзорларига ишга юборилади

Ўзбекистонликлар Франция узумзорларига ишга юборилади

Фото: Миграция агентлиги

Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакилларидан иборат делегация Францияда меҳнат миграциясини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Қайд этилишича, Франция Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси — «FNSEA» билан узумзорларда мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, жорий йил ёз ойларидан бошлаб пилот лойиҳа доирасида 50 нафар номзод илк бор Францияга ишга юборилади. Бу ташаббус меҳнат миграциясини қонуний ва тизимли шаклда ташкил этишга қаратилган.

Францияда кадр танлаш ва бандликни таъминлашга ихтисослашган «Sélect Recruiting Service» ташкилоти билан номзодларни саралаш ва ишга жойлаштириш бўйича алоҳида битим имзоланди.

Шунингдек, «CFA AC Paris» компанияси билан «таълим + иш» форматида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ушбу дастур доирасида ресторан соҳасида ўқиш ва ишлаш имкониятлари яратилади.

Келишувларни амалга ошириш ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Франциянинг бир қатор идоралари билан музокаралар ўтказилди.

Жумладан, Франция Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Таълим вазирликлари, «France Travail» давлат бандлик хизмати, «CCI Île-de-France» савдо-саноат палатаси ҳамда «AP-HP» Париж давлат шифохоналари хизмати билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг