Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Полша орқали халқаро юк ташувчи тадбиркорлар огоҳлантирилди

Полша орқали халқаро юк ташувчи тадбиркорлар огоҳлантирилди

Фото: Myfin.by

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Полша Республикаси ҳудуди орқали халқаро юк ташувларини амалга ошираётган тадбиркорларга мурожаат билан чиқди.

Вазирлик тадбиркорларга «SENT» электрон мониторинг тизими талаблари билан олдиндан танишиб чиқишни тавсия этмоқда.

Мазкур тизимда ташувчи, юборувчи ва қабул қилувчи томонлар товар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олдиндан электрон шаклда рўйхатдан ўтказиши лозим.

Талабларга риоя этмаслик транспорт воситаларининг чегарада ушланиб қолиши, юк етказиб бериш муддатларининг кечикиши ҳамда жарималар қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

«Халқаро ташувларни режалаштиришда мазкур талабларни инобатга олишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг