Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Onix юк машинасига бориб урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди.

Пойтахт ЙҲХБ хабарига кўра, 8 январь куни соат 05:00 ларда Янги Ўзбекистон кўчаси иккинчи даражали йўлида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи М.Р. Onix’ни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган ГАЗ-63 юк автомашинасига бориб урилган. Оқибатда Onix йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

ЙТҲ оқибатида ҳар иккала транспорт воситаси ёниб кетган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши)билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг