Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига мувофиқ қуйидаги лавозим тайинловлари амалга оширилди:

  • Равшан Аюбович Ғулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
  • Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Иқтисодий таҳқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди.
  • Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг