Прокуратура департаментига ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Б.Л. фуқаро С.Н.нинг ишончига кириб, уни 4 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментига ишга киритиб қўйишини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 48 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter