Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамчибек Ташиевга ЖКнинг иккита моддаси бўйича айблов эълон қилинди

Қамчибек Ташиевга ЖКнинг иккита моддаси бўйича айблов эълон қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айблов қўйилди. Бу ҳақда Kaktus.media нашрига адвокат Икрамидин Айткулов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Ташиевга Жиноят кодексининг 326-моддаси – ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаш ёки ушлаб туриш, шунингдек конституциявий тузумни зўравонлик йўли билан ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар бўйича айблов эълон қилинган.

Шунингдек, унга 337-модда – мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш бўйича ҳам айблов қўйилган. Хусусан, гап ушбу модданинг 2 ва 4-қисмлари ҳақида бормоқда, яъни шахсий манфаат ёки бошқалар учун фойда олиш мақсадида амалга оширилган ҳаракатлар ҳамда масъул лавозимни эгаллаб турган мансабдор томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар.

Маълум бўлишича, Ташиевга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида мамлакатдан чиқмаслик тўғрисида тилхат олинган. Адвокатнинг таъкидлашича, унинг мижози қўйилган айбловларни тан олмаяпти.

Шу билан бирга, мазкур иш доирасида Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Курманкул Зулушев ва парламентнинг собиқ спикери Нурланбек Тургунбек уулу ҳам тилга олинмоқда. Бироқ уларга нисбатан вазият ҳозирча аниқ эмас. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг