Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҚҚС бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

ҚҚС бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

2027 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

Шунингдек:

  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан тадбиркорларга умумий майдони 1 000 метр квадратдан кўп бўлган мол-мулк ижарага берилганда, солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланмайди, бундан Тошкент шаҳри мустасно;
  • кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини 2 баробарга оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.

Жорий йил 26 май куни имзоланган Президентнинг ПФ–100-сон фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорларга ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади.

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида:

  • ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади;
  • фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
  • сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг