Россия Украинадаги можарога тезда барҳам бермоқчи — Путиннинг махсус вакили
Россия президентининг махсус вакили Трамп маъмурияти вакиллари билан учрашиш учун АҚШга келди.
Россия Украинадаги можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришдан манфаатдор, деди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) раҳбари, Россия президентининг хорижий давлатлар билан сармоя ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев CNN телеканалига берган интервьюсида.
"Биз бу можарони имкон қадар тезроқ тугатишни хоҳлаймиз. <...> Биз ҳаммамиз бу можаро дипломатик йўл билан ҳал этилишини истаймиз", - деди у.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter