Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия компанияси Тошкентда 150 млн долларлик дата-марказни ишга туширади

Саудия компанияси Тошкентда 150 млн долларлик дата-марказни ишга туширади

Президент дунёда сунъий интеллектга талаб ортиб бораётган ҳозирги даврда рақобатдош бўлиш учун 3 та энг асосий масала – инфратузилма, очиқ маълумотлар ва кадрлар тайёрлашга эътиборни кучайтириш зарурлигини қайд этди.

Саккиз йилда 300 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилди, аҳоли пунктларининг 99 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинди. Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун 7 та дата-марказ ишга туширилди.

Кейинги йил соғлиқни сақлаш, энергетика, банк-молия, божхона-солиқ, транспорт, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида сунъий интеллект бўйича 100 та лойиҳа режалаштирилган.

Буларни амалга ошириш учун шунга мос қувватлар, замонавий супер-компютерлар керак. Лекин ҳозирги мавжуд қувватлар фақат кичик лойиҳаларни ишга тушириш учун етади.

Оқибатда тадбиркорлар ўз лойиҳаси учун чет элдаги инфратузилмадан фойдаланиб, бунга миллионлаб доллар сарфлаяпти.

Шу боис, жорий йил 16 та супер-компютер сотиб олиш учун 50 миллион доллар ажратилди. Кейинги йил бу маблағ 2 карра оширилиши эълон қилинди.

«Бир нарсани тушуниш керак: тармоқ ва ҳудудларда сунъий интеллект инфратузилмасига ошиб бораётган талабни фақат давлат ҳисобидан қоплаб бўлмайди», – деди Президент.

Бугун старт берилган «IT-парк» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Саудиянинг  «Data Volt» компанияси билан 150 миллион доллар ҳисобига 12 мегаваттли дата-марказ ишга туширилади. Кейинги босқичда яна 3 миллиард доллар сармоя ҳисобига қувватлар 500 мегаваттга олиб чиқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг