Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда она ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирган аёл қамоққа олинди

Сирдарёда она ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирган аёл қамоққа олинди

Бир муддат олдин жорий йил 29 апрел куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасида 1997 йилда туғилган М.С. ҳамда унинг 5 ёшли қизи қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, аёл ўз хонадонида уй юмушлари билан банд бўлиб турган пайтида турмуш ўртоғининг шаръий никоҳдаги аёли 29 ёшли Н.Х. уйга бостириб келиб, у ва икки қизини пичоқлаган. Сўнгра воқеа жойидан яширинган. Қизалоқларнинг каттаси 5, кичиги 3 ёшда бўлган.

Оқибатда аёл ва 5 ёшли қизи Ш.С. воқеа жойида вафот этган. 3 ёшли қизи И.С. эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 1 май куни Жиноят ишлари бўйича Ширин туман судида Ширин шаҳар прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланувчи Н. Х. (аёл, 1997 йилда Сирдарё вилоятида туғилган)га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Суднинг 2026 йил 30 апрелдаги ажрими билан илтимоснома қаноатлантирилиб, айбланувчи Н. Х. қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг