Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суперлига: «Сурхон – Шўртан» баҳсини илк марта аёл ҳакамлар бошқариб боради

Суперлига: «Сурхон – Шўртан» баҳсини илк марта аёл ҳакамлар бошқариб боради

Ўзбекистон Суперлигасининг 28-турида аёл ҳакамлар бир нечта учрашувларда фаолият олиб боришмоқда.

Тажрибали ҳакам Кристина Середа ОКМК – Навбаҳор баҳсида,  ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса Насаф – Машъал учрашувида AVAR ҳакамлари сифатида фаолият олиб борди.

Бугун бўлиб ўтадиган Сурхон – Шўртан баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.

Шунингдек:

  • Кристина Середа ва Зилола Раҳматова – ёрдамчи ҳакамлар
  • Гулшода Саитқулова – захира ҳаками
  • Дилдора Рустамова – AVAR ҳаками сифатида фаолият юритади.

Бу — аёл ҳакамларимизнинг Суперлигадаги иштироки ва профессионал ўсиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг