Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарё қаторасига учинчи йил пахта режасини биринчи бўлиб бажарди

Сурхондарё қаторасига учинчи йил пахта режасини биринчи бўлиб бажарди

Фото: Xabar.uz

Сурхондарё вилояти пахтакорлари мамлакатда биринчи бўлиб 2025 йилги пахта топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди, деб хабар берди ЎзА.

Хабарга кўра, қабул шохобчаларига 275 минг 600 тоннадан ортиқ сифатли хом ашё топширилган. Ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш учун 1 минг 277 та терим отряди ташкил этилиб, терилган хом ашёни қабул шохобчаларига етказиб бериш учун 2 минг 10 та трактор ва 2 минг 965 та тиркама жалб этилди.

«Об-ҳаво ноқулай келган ва сув танқислиги кузатилган бу йилги шароитда ҳам вилоят пахтакорлари бой тажрибаларидан оқилона фойдаланиб, мўл ҳосил етиштирди», — дейилади хабарда.

2025 йил сентябрида ҳосилни йўқотишларсиз йиғиб олиш мақсадида Хитойдан FМ-World русумли замонавий пахта териш машиналари олиб келинган.

Маълумот учун: Сурхондарё вилояти 2023 ва 2024 йилларда ҳам пахта топшириш режасини Ўзбекистонда биринчи бўлиб бажарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг