Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тиббиёт ходимларига имтиёзли ипотека кредитининг қай тартибда ажратилиши белгиланяпти

Тиббиёт ходимларига имтиёзли ипотека кредитининг қай тартибда ажратилиши белгиланяпти

ССВ давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига имтиёзли ипотека кредитини бериш тартибини бегиловчи ҳужжат лойиҳасини эълон қилди.

2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ–336-сон қарор билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жой учун дастлабки бадал тўловининг 25 фоизини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобдан қоплаб бериш белгиланган эди.

Вазирлик ишлаб чиққан ҳужжат лойиҳасига кўра, Ипотека кредитлари бўйича субсидия ҳар йили йилнинг чорак қисмида белгиланган умумий сонининг тенг миқдорларида ажратилади.

Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади (ёки ЯИДХП орқали).

Бунда бир ЖШШИР бўйича бир чорак доирасида фақат битта ариза қабул қилиниши таъминланади.

Аризаларни саралашда ягона мезон қўлланилади, яъни ариза берувчининг бир вақтнинг ўзида ҳозирги вақтда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётганлиги ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт ҳисобланади.

Ариза берувчининг аввал ушбу имтиёздан фойдаланганлиги ҳолати қайта иштирокни чеклаш учун асос ҳисобланади.

Чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 да қабул автоматик ёпилади ва бундан кейин реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Субсидия эгалари рандом танлови ўтказиш орқали аниқланади. Рандом танлов ҳар чоракнинг охирги иш куни соат 16:00 да онлайн тарзда ўтказилади ва танловга фақат “Танловга қўйилди” мақомидаги аризалар киритилади, бунда мезонларга тўлиқ мувофиқ иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 нафар ғолибни random.org сайти орқали ССВда ташкил этилган ишчи комиссия иштирокида тасодифий усулда аниқлаб олинади.

Танлов натижасига кўра ҳар чоракда квота доирасида 125 нафар иштирокчига “Ғолиб” мақоми берилади. “Ғолиб” ушбу санадан бошлаб олти ой мобайнида Дастурий таъминот тизими орқали ипотека асосида уй олиш ҳужжатларини тақдим қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг